Tesla АҚШдаги автомобилларни қайтариб йиғиб олмоқда
Ишлаб чиқарувчилар бир қатор автоҳалокатларни ўрганишдан кейин шундай қарорга келган.

Тесла компанияси АҚШ даги деярли барча сотилган автомобилларни корхонага қайтариб, маълум бир муддатдан сўнг яна эгаларига топширади. ТEСЛА расмийларининг маълум қилишича, улар 2 миллион донани ташкил қилади. Хабар берилишича, ишлаб чиқарувчилар автопилот тизими билан боғлиқ тарзда содир бўлаётган бир қатор автоҳалокатларни ўрганишдан кейин шундай қарорга келган.
Компания Автопилотдан нотоғри фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш учун электромобилларнинг дастурий таъминотини янгиламоқчи.
Хабарда қўшимча қилинишича, автопилот тизими ҳайдовчига ёрдам бериш учун хизмат қилади, унинг ўрнини тўлиқ эгаллаш учун эмас.
Аммо кўплаб электромобил эгалари бу қоидага амал қилишмайди, натижада эса турли бахтсиз ҳодисалар содир бўлади.







