Жаҳон

Зеленский ЕИ раҳбарларини Европага нисбатан ишончга "хиёнат қилмасликка" чақирди

Унинг фикрича, Украина Евроиттифоққа аъзо бўлиш учун зарур шартларни бажарган.

Зеленский ЕИ раҳбарларини Европага нисбатан ишончга "хиёнат қилмасликка" чақирди

 

Зеленский бу ҳақда Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши ва унга 50 миллиард евро ажратиш масаласи кўриб чиқилаётган саммитда видеоконференция орқали қилган нутқида айтди.

 

"Бу кун тарихда қолади. Биз учун яхши ёки ёмон бўладими, тарихда ҳаммаси қайд этилади. Ҳар бир сўз, ҳар бир қадам, ҳар бир ҳаракат ва ҳаракатсизлик. Ким нима учун курашгани. Европа қатъиятсизликка тушиб қолмаслиги жуда муҳим. Бугун ҳеч ким Европани ишончсиз ёки ўзи тайёрлаган қарорларни қабул қилишга қодир эмас деб ҳисобланишини истамайди", — дея Зеленскийнинг сўзларидан иқтибос келтиради Тhe Guardian.

 

Унинг фикрича, Украина Евроиттифоққа аъзо бўлиш учун зарур шартларни бажарган.

 

"Биз ваъда қилинган ечим ҳақида гапиряпмиз. Мен ҳеч қандай қарши далилларни эшитмадим, нега биз бутун Европа келишиб олган режани амалга оширмаймиз? Ўтган йили Украина қандай қилиб олдинга ҳаракат қилиш бўйича аниқ тавсиялар олди. Асосий қонунлар қабул қилинди. Ҳаммангиз биз барча мажбуриятларни бажарганимизни яхши биласиз", — дея таъкидлади Украина Президенти.

 

У Европани ўз ваъдаларини бажаришга чақирди.

 

"Бугун сиздан бир нарсани сўрайман, халққа ва уларнинг Европага ишончига хиёнат қилманг. Агар Европага ҳеч ким ишонмаса, Иттифоқнинг омон қолишига нима ёрдам беради? Агар Москва Брюсселдан Украинага нисбатан салбий муносабатга ишора олса, бундан Европадагилар ҳеч қандай фойда кўрмайди. Украина билан боғлиқ вазиятдан Путин, эҳтимол, шахсан сизга ва бутун Европага қарши фойдаланади. Унга ушбу йилдаги биринчи ва ягона ғалабасини қозонишига имкон берманг. Европа ғалаба қозониши керак, келишувлар ҳурмат қилиниши керак, ва сўзлар аҳамиятли бўлиши керак", — дея қўшимча қилди Зеленский.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"