Эквадорда Британия фахрий консули ўғирлаб кетилди
Полиция берган маълумотларга кўра, консул билан бирга яна бир киши ғойиб бўлган.

Британиянинг Гуаякилдаги фахрий консули Колин Армстронг Эквадорда ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ТАSS хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, воқеа шанба куни эрталаб Лос-Риос провинциясида содир бўлган.
Бу ҳақда Эквадор полицияси Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) ёзган.
“Бугун эрталаб Лос-Риосда тадбиркорга қарши содир этилган жиноят юзасидан Эквадор полициясининг ихтисослаштирилган бўлинмалари шошилинч текширув ўтказмоқда”, — дейилади хабарда.
Полиция берган маълумотларга кўра, консул билан бирга яна бир киши ўғирлаб кетилган.







