Иқтисодиёт

1 январдан электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг янги Қарор лойиҳаси эълон қилинди.

1 январдан электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Белгиланишича:

 

а) қуйидаги объектларга ҳам ташқи реклама объектлари учун белгиланган оширилган коэффициент қўлланади:

 

очиқ майдонларда жойлаштирилган махсус, вақтинчалик ёки стационар иншоотларга, шунингдек, бинолар, иншоотларнинг ташқи юзаларига, деворларга, томларга, панжараларга, кўча жиҳозлари элементларига, кўчалар ва йўлларнинг қатнов қисмида, автомобил ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) жойлаштирилган видео-экранлар, электрон дисплейлар, медиа фасад, график, матнли ёки бошқа реклама кўринишидаги маълумотларни (бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида) акс эттирувчи, шунингдек, ресторан, кафе, бар, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан ён-атрофидаги дарахтларга, конструкцияларга осилган иллюминацион ва светодиодли лампалар шодаси.

 

Бунда реклама объектига сарфланадиган электр энергиясининг ҳисобини алоҳида ўрнатилган электр ҳисоблагич орқали амалга оширилади;

 

б) электр тармоқларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

 

в) 2024 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади;

 

г) ёқилғи-энергия ресурсларидан самарасиз ва беҳуда фойдаланганлик учун қўлланадиган иқтисодий жарималар қўллаш тизимини такомиллаштирилади;

 

д) 2024 йил 1 январдан табиий газ учун олдиндан тўлов қилмаган юридик истеъмолчиларга ҳисоб-китоб етказиб берилган газ қийматига нисбатан 1,4 коеффицентда ҳамда таъминот корхонасига олдиндан тўловсиз етказиб берилган табиий газ қийматига нисбатан 10 фоиз миқдорида молиявий жарима қўллаш тизими жорий этилади.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"