Жаҳон

Шавкат Мирзиёев Миср Президенти билан телефонлашди

Мулоқотда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Шавкат Мирзиёев Миср Президенти билан телефонлашди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқотда уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

 

Сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари дўст Миср халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат экани қайд этилди.

 

Ўзбекистон-Миср кенг кўламли шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Жорий йил февраль ойида Қоҳирага олий даражали ташриф давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Мулоқот ва алмашинувлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги, геология, сув таъминоти, транспорт, логистика, кимё саноати ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари бошланди.

 

Икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш келишиб олинди.

 

Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"