Ўзбекистонда туғилган сиёсатчи Россия президентлигига номзодини қўйди
У 1963 йил Тошкентда таваллуд топган.

Россия президентлиги учун Тошкентда туғилган 60 ёшли депутат Борис Надеждин ўз номзодини қўйди.
Борис Надеждин 23 декабрь куни “Фуқаролик ташаббуси” партияси аъзосига айланди ва Россия президентлиги учун сайловларда номзод сифатида қатнашиш учун ариза берди.
“Мен ушбу сайловлар якунигача тирик қолишга, қамоққа олинмасликка ва мени хорижлик агент деб эълон қилмасликларига умид қилиб қоламан”, — деган у.
Борис Надеждин 1963 йилда Тошкентда туғилган ва кейинчалик 1969 йилда оиласи билан Россияга кўчиб кетган.







