Жаҳон

Илҳом Алиевнинг сайловдаги рақиблари ҳаддан ошиб кетди

Озарбайжон президентлигига 15 нафар номзод тасдиқланди.

Илҳом Алиевнинг сайловдаги рақиблари ҳаддан ошиб кетди

 

26 декабрь куни Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси (МСК) яна 8 нафар номзодни президентликка номзод сифатида тасдиқлади. 

 

Хусусан, Сарван Керимов, Матлаб Муталлимли, Абутолиб Самедов, Фикрет Юсифов, Юсиф Багирзода, Юнус Ўғуз ва Ғуломҳусейин Алибейлининг номзоди тасдиқланди.

 

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Сарван Керимов олдин илмий иш билан шуғулланган. Матлаб Муталлимли ва Абутолиб Самедов парламентнинг собиқ депутатлари. Фикрет Юсифов бунгача Молия вазирлигини бошқарган, Юсиф Багирзода собиқ депута ва МСКнинг собиқ аъзоси. Юнус ЎғузОлайлар” газетаси бош муҳаррири, Ғуломҳусейин Алибейли парламентнинг собиқ депутати.

 

Шундай қилиб, тасдиқланган номзодлар сони 15 кишига етди.

 

Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси “Янги Озарбайжон” партияси номидан амалдаги президент Илҳом Алиев номзодини тасдиқлади.

 

МСК, шунингдек, Зоҳид Ўруж (парламент аъзоси), Фозил Мустафо (депутат, Буюк ижод партияси раҳбари), Элшод Мусаев (Буюк Озарбайжон партияси раиси), Гудрат Гасангулиев (Яхлит Озарбайжон халқ фронти партияси раиси) ва Рози Нураллаевларни (“Миллий фронт” партияси раиси) тасдиқлади.

 

Талабга кўра, номзод МСКда рўйхатдан ўтиш учун 60 та сайлов округида яшовчи камида 40 минг нафар сайловчи имзосини тақдим этиши керак.

 

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловли келгуси йилнинг 7 февралига белгиланган.

 

Аввалроқ мамлакат Марказий сайлов комиссияси яна 8 нафар номзодни Президентликка номзод сифатида тасдиқлаш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"