Ўзбекистон

Ўзбекистон илк бора Халқаро таққослашлар дастурида расман иштирок этмоқда

2021 ва 2023 йиллар давомида ҳисоб-китоблар учун зарур бўлган нархлар тўғрисидаги статистика маълумотлари шакллантирилди ва дастурнинг минтақавий координаторига тақдим этилди.

Ўзбекистон илк бора Халқаро таққослашлар дастурида расман иштирок этмоқда

 

2021 ва 2023 йиллар давомида ҳисоб-китоблар учун зарур бўлган нархлар тўғрисидаги статистика маълумотлари шакллантирилди ва дастурнинг минтақавий координаторига тақдим этилди.

 

Халқаро таққослашлар дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистика соҳаси бўйича энг кенг қамровли ва муҳим глобал дастури ҳисобланади.

 

Халқаро таққослаш дастури – дунёнинг деярли барча давлатлари статистика идоралари иштирок этадиган халқаро статистик дастур бўлиб, унинг доирасида валюталар харид қобилияти паритети, ялпи ички маҳсулот ва унинг таркибий қисмларини халқаро даражада ва мамлакатлараро таққослаш ишлари амалга оширилади.

 

Дастур глобал миқёсда ҳар 3 йилда бир маротаба амалга оширилади. Шу билан бирга, дастурнинг 2021 йилги глобал босқичи натижалари 2024 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.

 

Таъкидлаш жоизки, дастур натижалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Статистика кенгаши томонидан эълон қилинади. Бу ҳам дастурнинг халқаро миқёсда юксак аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.

 

Мамлакатимиз мазкур дастурнинг 2021 йилги глобал босқичида илк бор расман иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан мамлакатимизнинг мазкур дастурдаги иштироки билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш Статистика агентлиги зиммасига юклатилган.

 

Статистика агентлиги томонидан бу борадаги халқаро тажриба ўрганилди. Хусусан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар билан, шу билан бирга, ташкилотнинг Статистика қўмитаси билан кўплаб маслаҳатлашувлар ўтказилди.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"