Исроил қўшинларининг бир қисми Ғазони тарк этади
Яқин орада анклавдан бешта жанговар бригада кетиши айтилмоқда.

Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётда иштирок этаётган бир неча минг исроиллик аскар доимий манзилларига қайтади.
Исроил мудофаа қўшинлари вакилларининг сўзларига кўра, яқин орада анклавни бешта жанговар бригада тарк этади.
Бир неча минг ҳарбий хизматчилар дам олиш ва машғулотлар учун ўз базаларига қайтадилар. Бу, ҳарбий экспертларнинг фикрича, Исроил деярли тўлиқ назорат ўрнатган минтақанинг баъзи ҳудудларида, айниқса, шимолда жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши мумкинлигидан далолат.





