АҚШ давлат қарзи рекорд даражага етди
Президент Байден аввалроқ қарз чегарасини ошириш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.

Америка Қўшма Штатлари давлат қарзи биринчи марта 34 триллион доллардан ошиб, рекорд даража қайд этди.
Маълумотларга кўра, АҚШнинг жами тўланмаган давлат қарзи 34 триллион 1 миллиард 493 миллион долларни ташкил қилган. Америка ушбу маблағларни хорижий инвесторлар, фуқаролар ва йирик фондлар каби ташкилотлардан олган.
Аввалроқ, Президент Жо Байден 2025 йил 2 январгача қарз чегарасини ошириш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Ҳозирда эса мамлакат ушбу кўрсатгич билан дунёда қарздорлик бўйича етакчиликни ушлаб турибди.







