Жаҳон

Россия ва Украина августдан бери илк бор асирларни алмашди

Алмашинув Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида амалга оширилди.

Россия ва Украина августдан бери илк бор асирларни алмашди

 

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, мураккаб музокаралар жараёни натижасида 3 январь куни 248 нафар ҳарбий хизматчи Россияга қайтарилган. Алмашинув Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида амалга оширилди

 

Владимир Зеленский ҳам ҳарбий асирлар алмашинувини тасдиқлади. Украина Президентининг сўзларига кўра, 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчи уйига қайтарилган. Улар орасида Мариупол ва "Азовстал"ни ҳимоя қилган ҳарбийлар ҳам бор.

 

Украина Омбудсмани Дмитрий Лубинецнинг аниқлик киритишича, 230 нафар ҳарбий хизматчи Украинага қайтарилган.

 

Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ҳақида сўнгги марта 2023 йил 7 август куни хабар қилинган эди.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"