Энди Корея яриморолида кескинлик бошланди
Расмийлар ҳудудда уруш бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Бугун эрталаб Шимолий Корея Жанубий Корея ороллари томон 200 га яқин артиллериядан ўқ узган.
Жанубий Корея ҳукумати бунга жавобан Еонпхёндо оролидан аҳолини эвакуация қилишга қарор қилишди. Расмийлар бу ҳудудда уруш бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йили ҳам ушбу орол ҳудудида жануб ва шимол ўртасида артиллерия ҳужуми содир бўлган. Оқибатда кўплаб одамлар қурбон бўлган.







