Жаҳон

Германия Конституциявий суди Усмоновнинг яхтадаги тинтувларга қарши даъвосини қабул қилмади

Шикоятнинг рад этилиши "процессуал асослар" билан изоҳланган.

Германия Конституциявий суди Усмоновнинг яхтадаги тинтувларга қарши даъвосини қабул қилмади

 

Германия Федерал Конституциявий суди россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг яхтадаги тинтувларга қарши даъвосини кўриб чиқиш учун қабул қилмади. Шикоятнинг рад этилиши "процессуал асослар" билан изоҳланган.

 

"Жаноб Усмоновнинг санкциялар рўйхатига киритилишининг ноқонунийлиги ва Германиядаги активлар ҳақида маълумот тақдим этишни талаб қилувчи ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонуннинг ҳуқуқий асосга эга эмаслигига шубҳамиз йўқ. Конституциявий судга берилган даъво шу билан боғлиқ эди", — дейилади Gauweiler&Sauter юридик фирмаси материалида. 

 

Ҳужжатда айтилишича, Конституциявий суд айрим саволларга жавоб бермаган. Хусусан, "давлатнинг сиёсий қарорлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган" шахснинг Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатига киритилиши инсон ҳуқуқларига зид эмасми деган саволга. 

 

Адвокатларнинг аниқлик киритишича, улар афсусда бўлсалар ҳам, суд қарорини ҳурмат қилишади. Айни пайтда, ҳужжатда қайд этилганидек, улар кейинги ҳаракатлар вариантини, жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига шикоят қилиш имкониятини ўрганмоқда. 

 

Август ойида маълум бўлишича, Алишер Усмонов Германия Федерал Конституциявий судига Бремен портидаги "Дилбар" яхтасида тинтув ўтказишни мулк дахлсизлигининг бузилиши деб ҳисоблагани учун даъво билан мурожаат қилган эди. Тинтувлар тадбиркорга нисбатан жиноий даромадларни легаллаштиришда гумон қилинаётган иш бўйича тергов доирасида ўтказилган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"