Японияда бир дона балиқ салкам 800 минг долларга сотилди
Токиодаги энг йирик балиқ бозорида анъанавий байрам аукциони бўлиб ўтди.

Кеча Токиодаги энг йирик балиқ бозорида анъанавий байрам аукциони бўлиб ўтди. Маҳаллий ОАВ нинг хабар беришича, унда кўк туна баълиғи 789 минг АҚШ долларига сотилган.
Мамлакатда содир бўлган зилзила сабаб Тоёсу бозоридаги савдогарлар аукционни бир дақиқалик сукут билан бошлашди.
Маълумотларга кўра, қизғин давом этган жараёндан сўнг, 238 килограммлик қимматбаҳо балиқни Токионинг Гиндза туманидаги суши ресторани ютиб олган.





