Япониядаги зилзила вайроналари остидан 90 ёшли аёл қутқарилди
У 3 кун давомида вайроналар остида қолиб кетган.

Япониянинг Ишикава префектурасидаги зилзиладан 124 соат ўтиб, 90 ёшли аёл уй вайроналари остидан тирик ҳолда топилди.
Олдинроқ полицияга Ишикава префектурасининг Сузу шаҳрида зилзила оқибатида вайрон бўлган уйда тирик одам борлиги ҳақида хабар келиб тушгани ва қутқарув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг биринчи кунида Япониянинг ғарбий соҳилидаги Ишикава префектурасининг Ното яримороли ҳудудида бир қатор йирик зилзилалар рўй берди, уларнинг энг кучлиси 7,6 магнитудали эди.







