Япония Украинага ракета етказиб бермоқчи
Улар ҳаво мудофааси учун ишлатилади.

Япония Украинанинг ҳаво мудофааси учун асосий ракета етказиб берувчи бўлиши мумкин. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қўшма Штатлар яқин орада Украинага Patriot ракеталарини етказиб бера олмайди. Асосий савол бу ракеталарни сотиб олишни ким молиялаштириши.
Ушбу турдаги битта ракетанинг нархи 4 миллион долларга етади. Япония аллақачон мудофаа ускуналарини экспорт қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритган. Энди мамлакат нафақат бутловчи қисмларни, балки тайёр ускуналарни ҳам сотиши мумкин







