АҚШ ва Британия ҳусийларга ҳужум бошлади
Ҳозиргача Ямандаги ўндан ортиқ нишонга зарба берилган.

Пайшанбадан жумага ўтар кечаси АҚШ ва Британия самолётлари, ҳарбий кемалари Ямандаги исёнчи ҳусийлар гуруҳига зарба беришни бошлади.
Ушбу гуруҳ Эрон томонидан қўллаб-қувватланиб, Қизил денгиздаги тижорат кемаларига ҳужумлар уюштираётганди.
Маҳаллий ОАВга кўра, Ямандаги Ҳудейда порти ва пойтахт Санадаги нишонларга зарбалар берилган.
Кейинроқ АҚШ президенти Жо Байден АҚШнинг Яманга зарба берганлиги ҳақида расман эълон қилди.
Умумий ҳисобда АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ўндан ортиқ нишонга зарба берган.





