Япониядаги зилзила қурбонлари сони 215 тага етди
Жабрланганлар 567 нафарни ташкил этмоқда.

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 215 кишига етди, деб хабар бермоқда Kyodo агентлиги.
Бир кун аввал ОАВ 213 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди. Зилзила оқибатида 567 киши жабрлангани, яна 37 киши билан боғланиб, уларнинг хавфсиз эканлигини тасдиқлаш имкони бўлмагани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг биринчи кунида Япониянинг ғарбий соҳилидаги Ишикава префектурасининг Ното ярим ороли ҳудудида бир қатор йирик зилзилалар рўй берди, уларнинг энг кучлиси 7,6 магнитудали эди.







