Тайванда президентлик сайлови бошланди
Таҳлилчиларнинг фикрича, сайлов натижалари Хитой билан муносабатларга жиддий таъсир қилади.

Жорий сайловларда учта номзод бор: Лай Цинде, Кэ Вэнчжэ ва Хоу Юи.
Агар сайловолди риторикага ишониладиган бўлса, уларнинг ҳеч бири Пекин билан муносабатларни ҳеч бир йўналишда тубдан ислоҳ қилмоқчи эмас. Шу билан бирга, Хитой раҳбариятининг деярли барча юқори лавозимли вакиллари Тайванни Пекин назоратига қайтариш мақсадини у ёки бу тарзда эълон қилди.
Агар томонлар ўртасида қуролли тўқнашув бошланса, бу инсониятга жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизигача миқдордаги зарар келтириши мумкин.







