Иқтисодиёт

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ “ББ-” “барқарор” халқаро кредит рейтингини ўзгаришсиз сақлаб қолди

АЖ 2023 йилнинг октябрь ойида халқаро кредит рейтингларини янгилаш бўйича тизимли ишларни бошлаганди.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ “ББ-” “барқарор” халқаро кредит рейтингини ўзгаришсиз сақлаб қолди

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2023 йилнинг октябрь ойида халқаро кредит рейтингларини янгилаш бўйича тизимли ишларни бошлаган эди. Жорий йилнинг 11 январида “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлиги акциядорлик жамиятининг халқаро индикатив рейтингини “BB-“ “Барқарор” даражада баҳолади ва Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингига тенг даражада эълон қилди.

 

Таъкидлаш лозимки, халқаро рейтинг кўрсаткичлари йилда бир маротаба янгиланади. “Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2023 йилнинг январь ойида илк бора “BB-“ “Барқарор” кредит рейтинги билан баҳоланган. Орадан бир йил ўтиб, ушбу “BB-“ “Барқарор” кредит рейтингини сақлаб қолишга эришилди. 

 

 “Иссиқлик электр станциялари” АЖга мазкур даражани беришдан аввал “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари томонидан бир йил давомида жамиятнинг фаолияти таҳлил қилинди. Бунда  акциядорлик жамиятининг нафақат молиявий-иқтисодий ва бизнес стратегияси ҳолати ўрганилди, балки молиявий модели барқарорлиги ҳамда корпоратив бошқарув тизими, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда бошқа йўналишлар ҳам чуқур таҳлил қилинди.

 

Яна бир муҳим жиҳат, жамиятга киритилаётган инвестиция кўламининг жозибадорлиги ва уни бошқариш салоҳияти, кредит юкини керакли даражада назорат остига олиш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар самараси мазкур ижобий натижага эришишга хизмат қилди.

 

“BB-“ даражаси кредит хавфлари мавжуд бўлиши мумкин экани, бироқ компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради.

 

Шунингдек, мазкур рейтинг, “Иссиқлик электр станциялари” АЖни жаҳоннинг инвестиция бозорларида аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳолатига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга корхона позициясини сақлаб қолади.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"