Қалин туман сабаб Тошкент аэропорти фаолияти чекланди
Айрим рейслар бошқа аэропортга йўналтирилган.

Қалин туман сабаб кўриш масофасининг пасайиши (150 метр) «Тошкент» халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишни чеклади.
Хусусан, Қанот Шарқ авиакомпаниясининг HH2234 (Фукуок – Тошкент) рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
“Silk Avia” авиакомпаниясининг УS802 (Бухоро – Тошкент) рейси ҳам Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олди.
Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан олиш мумкин.







