энг долзарб

Истанбулдаги черковга қилинган ҳужумда Россия ва Тожикистон фуқаролари гумонланмоқда

Турк полицияси ходимлари 30 та манзилда тинтув ўтказган, ҳужумга алоқадорлик гумони билан жами 47 киши қўлга олинган.

Истанбулдаги черковга қилинган ҳужумда Россия ва Тожикистон фуқаролари гумонланмоқда

 

Истанбулдаги католик черковида содир этилган отишмада гумон қилинган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Эрликая хабар берди.

 

ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, булар Тожикистон ва Россия фуқаролари. Тахминларга кўра, улар ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадор. Аввалроқ ушбу гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди.

 

Турк полицияси ходимлари 30 та манзилда тинтув ўтказган, ҳужумга алоқадорлик гумони билан жами 47 киши қўлга олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни тушдан кейин Истанбулнинг Сариер туманидаги Авлиё Марям католик черковига ниқобли икки киши ҳужум қилди. Улар ўт очишган, сўнг воқеа жойидан қочиб кетишган. Отишмада Турсен Жиҳан исмли Туркия фуқароси вафот этди.

 

Истанбул губернатори Довут Гул ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Рим папаси Франсиск ҳужумни қоралади. Истанбулнинг Лотин католик жамияти епископи Массимилиано Палинуро шаҳар ҳокимиятини “адолатни тиклашга, воқеа юзасидан тергов ва ҳақиқатни ошкор қилишга чақирди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Истанбулдаги черковга қилинган ҳужумда Россия ва Тожикистон фуқаролари гумонланмоқда | Zamon.uz