Фаластинлик болалар Италияда даволанишади
Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги расмийси маълум қилди.

Исроил томонидан ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган Ғазо секторидан эвакуация қилинган ўн нафар бола ва уларнинг васийлари Италияга олиб кетилмоқда. Хабар берилишича, улар Римдаги шифохоналарда даволанишади.
Бундан аввал эса фаластинликлар Мисрдаги Италия касалхонасида дастлабки муолажаларни олишди.
"Бу одамлар Римда халқаро ҳимоя олиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, улар ўз хоҳишларига қараб ортларига қайтишлари ёки Италияда қолишлари мумкин”, — дейди мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.







