Россиядан Ўзбекистонга ўқотар қуроллар олиб ўтмоқчи бўлган шахслар ушланди
Ҳолат Қорақалпоғистон божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона постида юз берган.

Қорақалпоғистон божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона постига Россиядан Lada Largus русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаронинг қўл юклари ва багажи божхона назоратидан ўтказилганида, фуқаро пневматик тўппончани олиб келаётганлиги аниқланди.
Божхона назорати давомида фуқарога тегишли қора рангли сумка ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган.
Божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли рухсатномаларга эга бўлмаган 1 дона 4.5 мм.ли “Stalker” номли пневматик тўппонча, 25 дона пневматик тўппонча газ баллонлари ҳамда 1482 дона пневматик тўппонча ўқлари борлиги аниқланди.







