Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
2024 йил 1 февраль ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 199 тани ташкил этган.

Ташкил этилган корхоналардан, 4 675 таси қўшма корхоналар ва 9 524 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.
Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
— Россия – 3 049 та
— Хитой – 2 432 та
— Туркия – 1 901 та
— Қозоғистон – 1 084 та
— Жанубий Корея – 736 та
— АҚШ – 314 та
— Тожикистон – 289 та
— Қирғиз Р. – 276 та
— Озарбайжон – 235 та
— Германия – 220 та
— Туркманистон – 182 та







