Жаҳон

Турк сериаллари 170 дан ортиқ давлатда намойиш этилгани маълум қилинди

Томошабинлар эса 750 миллион кишидан ошган.

Турк сериаллари 170 дан ортиқ давлатда намойиш этилгани маълум қилинди



Туркия Маданият ва туризм вазири ўринбосари Батуҳан Мумжу Германиянинг пойтахти Берлинда 74-Халқаро Берлин Фильм Фестивали (Berlinale)да Туркияда ишлаб чиқарилган сериаллар Америкадан Россияга, Узоқ Шарқдан Лотин Америкасига қадар дунёнинг 170 дан ортиқ давлатида намойиш этилганини ва томошабинлар эса тахминан 750 миллион кишига етганини билдирди.

 

– Вазирлик томонидан қўллаб-қувватланаётган кинофильмлар юртимиз тарғиботига ҳисса қўшмоқда. Биз илгари кўплаб мукофотларга сазовор бўлганмиз, жумладан, Берлиналеда бош мукофот бўлган Олтин айиқни ҳам қўлга киритганмиз. Кинофильмлар Берлин, Канн, Венеция, Торонто ва Токио каби дунёнинг энг муҳим халқаро кинофестивалларида қатнашиб келмоқда. Биз бунга катта аҳамият берамиз ва кино ишлаб чиқаришни ҳам халқаро вакилликни ҳам оширишга ёрдам беришда давом этамиз”,- деди Батуҳан Мумжу.

 

Фестивал доирасида очилган Туркия стендида секторнинг хорижлик вакилларига турк фильмларини тақдим этганликларини маълум қилган Мумжу: “Кино ижодкорларимизнинг ҳамкорликда ишлаб чиқариш ва бошқа ҳамкорлик учрашувларига мезбонлик қилмоқдамиз. Ушбу учрашувлар янги ҳамкорликда кинолар олиш ва янги имкониятларни ривожлантириш учун жуда муҳимдир. Бундан ташқари, бу ерда фильмларимизнинг хорижга сотилиши амалга оширилмоқда ва бу биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга”, - деди.

 

"2025 йилда Истанбулда "Сериаллар ва телекўрсатувлар ярмаркаси" ташкил қиламиз"

Мумжу сериаллар Туркиянинг дунёда тан олинишига катта ҳисса қўшганини таъкидлаб: “Шунинг учун биз бу қадар катта таъсирга эга бўлган сериал соҳамиз билан ҳамкорликда муҳим ишларни амалга оширмоқдамиз. Биз дунёдаги энг муҳим телесериаллар ва контент ярмаркаларидан бири бўлган MIPCOM, MIPTV, ATF Singapore, Content America va Dubai TV Series and Content Fair каби тадбирларда мамлакат стендларини очишни қўллаб-қувватлаймиз ва ўз сериалларимизни бутун дунёга тақдим этамиз. Насиб қилса, 2025 йилда Истанбулда телесериаллар ва телекўрсатувлар кўргазмасини ташкил қиламиз. Ўйлаймизки, бу ўз соҳасидаги энг муҳим тадбирлардан бири бўлади”, - деди.

 

“Томошабинлар сонининг ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ўсиб, 40 миллиондан ошиб кетишини тахмин қилмоқмиз."

Мумжу пандемия туфайли кинотеатрлар узоқ вақт эшикларини ёпишга мажбур бўлганини ва бутун дунёда бўлгани каби Туркияда ҳам томошабинлар сонида катта пасайиш кузатилганини таъкидлади. – Ушбу жараён давомида кинотеатрлар фаолиятини давом эттиришлари учун 32 миллион лиралик ёрдам бердик. Бундан ташқари, Ғазначилик ва Молия вазирлигимиз билан ҳамкорликда 10 фоизлик "Ўйин-кулги солиғи"ни 0 фоизга туширдик ва шу билан 2023-йилда секторга 278 миллион лиралик ёрдам кўрсатдик", - деди у. – Шундай қилиб, биз хусусий муассасаларга чегирмали чипталар харид қилишига йўл очдик. Ушбу тартиб 2024 йилда томошабинлар сонига катта ҳисса қўшишига ишонамиз. Кино соҳамиз бу йилни жуда яхши бошлади. Томошабинлар сони 2024 йилнинг февралида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга ошган. 2024 йилда томошабинлар сони 40 миллиондан ошади, бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ўсишини башорат қилмоқдамиз. Умид қиламизки, биз саноатимиз билан йилни ажойиб ўтказамиз.

 

"Келгуси даврда Туркияда кўплаб янги фильмлар олинишига мезбонлик қиламиз"

Вазир ўринбосари Туркияда хорижий фильмлар суратга олиш ишларига ҳам тўхталиб, Туркиянинг бой тарихи ва табиий гўзалликлари билан табиий плато хусусиятига эга эканлигини таъкидлади.

– 300 га яқин қуёшли кунлар сони, турли суратга олиш жойлари, рақобатбардош нарх устунлиги, илғор техник инфратузилма, тажрибали ва малакали ишчи кучи ва рағбатлантириш тизими билан кино ижодкорларига катта афзалликларни тақдим этади. Ушбу афзалликларга қўшимча равишда мамлакатимиз рақобатбардошлигини ошириш мақсадида мамлакатимизда фильм суратга оладиган хорижлик киноижодкорлар Туркияда сарфлаган маблағининг 30 фоизигача миқдорини қайтариб олишлари мумкин бўлган “Хорижий фильм олишни қўллаб-қувватлаш” дастурини амалга оширдик, - деди у. – Шунингдек, дунё юлдузлари иштирок этган жуда муҳим фильмларнинг Туркияда суратга олинганига эътиборини қаратди.

custom img

Россияда бир қатор муфтий ва мусулмон диний арбоблар қўлга олинмоқда

Мазкур жараёнлар Россия Мусулмонлари диний бошқармаси ҳамда унинг раҳбари атрофидаги жараёнлар билан боғламоқда.

custom img

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида янги чегара пости очилди

Ушбу ҳудуддаги чегарачилар икки давлат чегарасининг 12 кмдан ортиқ қисмини қўриқлайди.

custom img

Жо Байден шахсий аудиоёзувлар тарқалишини тўхтатиш учун Адлия вазирлигини судга берди

АҚШ собиқ президенти томони бу материалларнинг Конгресс ва айрим ташкилотларга берилиши унинг шахсий ҳаётига дахл қилишини билдирмоқда.

custom img

Путин ва Тўқаев Россия ҳамда Қозоғистон дўстлигининг асосларини белгилади

Ҳужжатда тарихий муштараклик, иқтисодий шериклик, умумий чегара ва Евросиё интеграцияси каби йўналишлар кўзда тутилган.

custom img

АҚШда 2026 йил бошидан буён 5 мингдан ортиқ одам отишмалар оқибатида ҳалок бўлди

Йил бошидан буён мамлакатда 158 та оммавий отишма ҳолати қайд этилди.

custom img

Эбола сабаб Канадага кириш тақиқланмоқда

Сўнгги уч ҳафтада Эбола хавфи юқори давлатларда бўлган шахслар 21 кун карантинда бўлиши керак.

custom img

Францияда иммиграцияни уч йилга тўхтатиш таклиф қилинди

2025 йилда мамлакатда рекорд даражадаги 4,5 миллион яшаш рухсатномаси берилган.

custom img

Эрдоған Нетаняхуни “золим” деб атади

Туркия президенти мусулмон дунёси Нетаняхуга “тегишли сабоқ” беришини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"