Ўзбекистон

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 1 млрд сўмдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади

Айни вақтда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 1 млрд сўмдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган учта давлат харидида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

 

Жумладан:

  • Тошкент шаҳар 5-сонли юқумли касалликлар клиник шифохонаси буюртмачилигида жорий йилнинг 30 январь куни иссиқ овқат билан таъминлаш бўйича аутсорсинг хизмати юзасидан ўтказилган 432,0 млн сўмлик;

 

  • Чапқирғоқ-Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси буюртмачилигида жорий йилнинг 9 февраль куни электродвигател харид қилиш юзасидан ўтказилган 79,9 млн сўмлик;

 

  • Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси буюртмачилигида жорий йилнинг 14 февраль куни Тхтруба ва лист сотиб олиш юзасидан ўтказилган 533,2 млн сўмлик давлат харидларида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 20-моддаси (харид комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомнинг бир қатор талаблари бузилишига йўл қўйилган.

 

Юқоридаги ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш баённомаларини бекор қилиш тўғрисида буюртмачиларга Агентликнинг тақдимномалари киритилиб, юқоридаги давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилиниши таъминланган.

 

Шунингдек, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"