Жаҳон

Японияда 74 ёшли шаҳар мэри жинсий зўравонлик айбловларидан сўнг истеъфога чиқмоқда

Унга 99 та айблов қўйилган.

Японияда 74 ёшли шаҳар мэри жинсий зўравонлик айбловларидан сўнг истеъфога чиқмоқда

 

Ҳидео Кожима, собиқ шаҳар Ассамблеяси аъзоси, биринчи марта 2020 йил ноябрь ойида Гинан шаҳри мэри этиб сайланган.

 

Расмий тергов Кожимани бир нечта таъқиб ҳолатлари, шу жумладан, аёл ҳамкасбларига тегажоғлик қилишда айбдор деб топди.

 

Терговга 193 ходимдан 161 (80 эркак ва 81 аёл) нафарининг сўров натижалари киритилган. Уларнинг аксарияти шаҳар раҳбарини аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини айтган.

 

 

Мэр мустақил қўмита ҳисоботида батафсил баён этилган баъзи айбловларни рад этди.

 

"Мен бундай иш қилмаганман. Ҳисоботда бетарафлик йўқ ва мен уларни янада чуқурроқ текширишларини хоҳлайман", — деди шаҳар раҳбари.

 

Шунингдек, Ҳидео Кожима нутқининг охирида йиғлаб юборди.

 

Сешанба куни ўз лавозимини тарк этадиган Кожимага нисбатан ҳеч қандай жиноий тергов эълон қилинмади, деб ёзади Guardian нашри.

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

custom img

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари синовни қайд этиб, вазиятни кузатишни кучайтирди.

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"