Ўзбекистон

“Куллиёти Навоий” Ўзбекистонда: нодир мероснинг факсимиле нашри Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилди

Куллиёт таркибида Алишер Навоийнинг 26 та асари жамланган бўлиб, унинг асл нусхаси Истанбул шаҳридаги Топқопи саройи кутубхонасида сақланади.

“Куллиёти Навоий” Ўзбекистонда: нодир мероснинг факсимиле нашри Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилди


 
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Ўзбекистон–Туркия маданият ва санъат учрашувлари — Турк кино кунлари» маданий тадбирлари доирасида 24 сентябрь куни Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар.


 
Ташриф давомида меҳмонлар марказ экспозицияси билан танишиб, ислом олами тарихи ва маданиятига оид ноёб экспонатларни томоша қилдилар. Марказда сақланаётган тарихий-маданий мерос намуналари, уларнинг илмий ва маърифий аҳамияти ҳақида маълумот берилди.


 
Ташриф доирасида Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой томонидан Ислом цивилизацияси марказига «Куллиёти Навоий» асарининг факсимиле нашри тақдим этилди.


 
Маълумот ўрнида, «Куллиёти Навоий» Алишер Навоийнинг турли жанрдаги асарлари жамланган нодир қўлёзма тўпламдир. Куллиёт таркибида Алишер Навоийнинг 26 та асари жамланган бўлиб, унинг асл нусхаси Истанбул шаҳридаги Топқопи саройи кутубхонасида сақланади.


 
Мазкур тақдимот Алишер Навоийнинг бой адабий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги тарихий-маданий муштаракликни янада мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.


 
Ўз навбатида, Ислом цивилизацияси маркази томонидан Меҳмет Нури Эрсойга VIII асрга оид машҳур Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нашри совға қилинди.


 
Қайд этиш керак, Катта Лангар Қуръони Амир Темур даврида Ўзбекистонга олиб келинган. Ушбу китобнинг асл нусхасидан 16 саҳифа Ўзбекистонда, қолган 81 саҳифа эса Россияда сақланмоқда.

 

     


 
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда икки мамлакат маданий муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.


 
Мазкур ташриф Ўзбекистон–Туркия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, икки халқнинг муштарак тарихий ва маданий меросини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

custom img

Устоз қадрини эслатган “Дарс”: кинотеатрларда қўнғироқ чалинди, энди навбат томошабинларга!

Фильм марказида устоз ва тарбиянинг инсон ҳаётидаги ўрни туради.

custom img

Туризм, авиация ва инвестициялар: Ўзбекистон Туркия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Туркия инвесторлари иштирокида меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш, турк меҳмонхона брендларини жалб қилиш ва авиаташувлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар: қайси ҳолатлар текширилади?

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тасдиқланди.

custom img

Электр таъминотидаги узилишлар вақтида бартараф этилмаса, компенсация тўланади

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш чоралари жадаллаштирилади.

custom img

600 млн сўмлик кредит эвазига 12 минг доллар: прокурор ёрдамчиси ушланди

Мансабдор шахс фуқаронинг автомобиль олди-сотдиси масаласини ҳал қилиш ва имтиёзли кредит олишига кўмаклашиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Баландликдан йиқилиш ва қоқшол: Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга қайтарилди

Уларни Ватанга қайтариш харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қопланди.

custom img

Сирдарёдаги янги ИЭС да авариявий ўчиш: Қозоғистон ҳам “светсиз” қолди

Электр таъминотини тиклаш учун захира қувватлар ва энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"