Спорт

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов мактаби очилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди.

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов мактаби очилди

 

Олимпиада ва Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон ва уч карра Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов Ўзбекистон спортининг байроқдори ҳисобланади. У кейинги йилларда профессионал боксда ҳам муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Юртимизда бундай чемпионлар фаолиятини тарғиб қилиш, уларнинг намунасида ёш спортчиларни тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 14 мартдаги қарорига мувофиқ, шундай яна бир маскан – Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилди.

 

Бу ерда халқаро даражадаги боксчиларни тайёрлаш, бунинг учун юқори малакали мураббий ва мутахассисларни жалб этиш, ўқув-машғулотларни халқаро стандартлар даражасида ташкил қилиш ҳамда илғор тажрибалар асосида унинг сифатини ошириб бориш йўлга қўйилмоқда. Тўрт қаватли замонавий бинода бунинг учун барча шароит яратилган. Биринчи қаватда асосий спорт зали, сузиш ҳавзаси, тиббиёт хонаси ва ошхона бор. Иккинчи қаватда психология, хорижий тиллар, назарий машғулотлар, информатика ва ўқитувчилар хоналари, шунингдек, 45 ўринли меҳмонхона жойлашган. Учинчи ва тўртинчи қаватларда 235 ўринли ётоқхона, маънавият хонаси ташкил этилган. Шунингдек, бино ертўласида автотураргоҳ қурилган.

 

Бокс мактаби 175 ўринга мўлжалланган бўлиб, 5-11-синфларга ҳар йили 25 нафардан ўқувчи саралаб олинади. Илк иқтидорлар 2022 йилги ўқув йилида қабул қилинган ва бугунги кунда 50 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. Улар бутун мамлакатимиздан келган талабгорлар орасидан саралаб олинган. Бу маскан Юнусобод туманидаги 259-умумтаълим мактаби билан ёнма-ён жойлашган. Ёш боксчилар умумтаълим фанларини шу ерда ўқишади.

 

Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ўқувчилари 2023 йилда халқаро ва республика мусобақаларида 26 та олтин, 18 та кумуш, 15 та бронза медални қўлга киритган. Бу йил ҳам қатор турнирларда иштирок этиш режалаштирилган. Мактаб бутун мамлакатимиз ёш боксчилари учун ўқув-машғулот базаси бўлади. Ёш истиқболли боксчиларни танлаш ва тарбиялаш бўйича бошқа спорт мактаблари ва марказлари билан ҳамкорлик қилиб боради. Шу боис мактабда ёш спортчилар, соҳа мутасаддилари билан мулоқот бўлди. Мулоқотга видеоалоқа орқали ҳудудлар ҳам уланди.

 

– Биз бу йилни Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилдик. Ҳар доим ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, ёшларга керакли шароитларни яратаяпмиз. Уларнинг салоҳияти, интилиши кучли. Бокс бўйича дунёда етакчилар қаторидамиз. Бу салоҳиятни, иқтидорли ёшларимизни ривожлантириш мақсадида шу мактабни ташкил этдик. Энди Баҳодир Жалолов мактаби ўз йўналишида худди Президент мактабидек намунавий тизим бўлади. Бокс методологияси, диетологияси, тиббиёти, психологияси ҳудудлардаги спорт мактабларида ҳам ривожлантирилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Вилоят ҳокимларига спорт федерациялари билан ҳамкорликни яхшилаш, ҳудудларда уларнинг ишига кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди. Ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, хусусан, уларни боксга жалб этиш, бунинг учун мактаб ва тўгаракларда шароитларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов мактаби очилди | Zamon.uz