ЕИ 2025 йилдан Россия газининг Украина орқали транзитини бекор қилишни режалаштирмоқда
Бу ҳақда Европа Иттифоқининг энергетика бўйича комиссари маълум қилди.

"Европа Иттифоқи Россия билан газ етказиб бериш бўйича уч томонлама келишувни узайтиришдан манфаатдор эмас. Асосий эътибор Киевни қўллаб-қувватлашга, шунингдек, келажакда Украинанинг газ узатиш тизими ва газ сақлаш объектларидан Европа бозорига интеграциялашуви учун қандай қилиб самаралироқ фойдаланишга қаратилиши керак”, — дея маълум қилди Европа Иттифоқининг энергетика бўйича комиссари Кадри Симсон.
"Рус газидан қутулишнинг энг самарали чораси Россиядан суюлтирилган ва қувур орқали газ етказиб беришга нисбатан санкцияларни кенгайтириш бўлади. Аммо ҳозирча бу ЕИ давлатлари раҳбарлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватлангани йўқ", — дея қўшимча қилди Европа комиссари.
Россиянинг “Газпром” ва Украинанинг “Нафтогаз” компаниялари ўртасидаги транзит шартномаси муддати 2024 йил 31 декабрда тугайди. Ўтган йили ушбу йўналиш бўйича 14 млрд метр куб рус гази, асосан, марказий ва жануби-шарқий Европа давлатларига етказиб берилган.







