2023 йилда Ўзбекистонда 2,6 млн тонна полиз экинлари етиштирилган
Статистика агентлиги қайси ҳудудда энг кўп полиз экинлари етиштирилгани ҳақида маълумот берди.

Полиз экинлари етиштириш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 % га ошган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган полиз экинлари ҳажми:
— Қорақалпоғистон Р. – 183,5 минг тонна
— Андижон вилояти – 215,1 минг тонна
— Бухоро вилояти – 203,3 минг тонна
— Жиззах вилояти – 301,5 минг тонна
— Қашқадарё вилояти – 190,7 минг тонна
— Навоий вилояти – 104,6 минг тонна
— Наманган вилояти – 134,4 минг тонна
— Самарқанд вилояти – 172,1 минг тонна
— Сурхондарё вилояти – 337,3 минг тонна
— Сирдарё вилояти – 294,1 минг тонна
— Тошкент вилояти – 70,1 минг тонна
— Фарғона вилояти – 179,9 минг тонна
— Хоразм вилояти – 166,9 минг тонна







