Ўзбекистон

Танзила Норбоева Швейсария Конфедерацияси президенти билан музокара ўтказди

Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Танзила Норбоева Швейсария Конфедерацияси президенти билан музокара ўтказди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Нью-Йорк шаҳрида Швейцария Конфедерацияси президенти Виола Амерд билан учрашув ўтказди.

 

Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистон ва Швейцария ҳамкорлигини изчил кенгайтириш, шу жумладан, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, сармоявий ва технологик соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

 

Айни пайтда Швейцария билан автомобилсозлик, тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат саноати, чорвачилик, инфратузилма соҳаларида 19 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Учрашув давомида мазкур кўрсаткични бир неча баробар ошириш учун иккала давлатда ҳам катта салоҳият ва кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.

 

Ўзаро муносабатларда парламентлараро алоқаларнинг муҳимлигидан келиб чиқиб, мазкур йўналишдаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, ихтисослаштирилган қўмиталар даражасида алоқаларни фаоллаштириш, икки давлат парламентларида дўстлик гуруҳларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилган.

 

Шунингдек, учрашув давомида қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан амалий таклифлар ҳам илгари сурилган. Хусусан, гендер тенглик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, мазкур йўналишда ўзаро тажриба алмашиш муҳимлиги қайд этилган.

 

Орол денгизи минтақасидаги вазиятни яхшилаш юзасидан ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни амалга оширишда молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам томонларнинг диққат марказида бўлган.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"