Иқтисодиёт

10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади

“Бизнесни ривожлантириш банки” Ямагата университети билан  шартнома имзолади.

10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил  14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк сифатида белгиланган.

 

Дастурга асосан ташаббускорларни бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишидаги қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курслари банк томонидан ҳудудларда ташкил этилган 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари”да олиб борилади.

 

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тадбиркорларни ўқитиш жараёнига “Япония тажрибаси”ни татбиқ этиш ва бу борада Япониянинг етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Жорий йилнинг 7 март куни Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Япония бизнес форуми давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси  Сахи Аннакличев ва Ямагата университети президенти Хедитоши Тамате томонидан имзоланган  шартнома ҳам айнан шу эзгу мақсадга қаратилган. Ўзаро келишувга мувофиқ, республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади ва менторлар тайёрланади. Мазкур келишув Банк ва Университет ўртасида ўтган йилнинг ноябрь ойидан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг амалий самараси ҳисобланади.

 

 

Япониянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда ўтказиладиган ўқув курсларида тадбиркорлар бизнес кўникмаларини ривожлантириш, бизнес-режани ишлаб чиқиш, лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини топиш каби йўналишларда ўқитилади.

 

Шунингдек, япониялик мутахассислар кўмагида маҳаллий кадрлар орасидан менторлар тайёрланади. Келгусида “Кичик бизнесга кўмаклашиш ҳудудий марказлари”даги тадбиркорларни ўқитиш ишлари  менторлар томонидан  ташкил этилиши режаланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасидаги амалий ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ташаббускорлар “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан жорий этилган молиявий қўллаб-қувватлаш дастакларидан фойдаланишлари мумкин.

 

Маълумот учун: 1949 йилда ташкил этилган Ямагата университети Япониянинг миллий университети бўлиб, жаҳондаги энг яхши 600 университетлари қаторига киради. Ямагата университети 18 мамлакатдаги 48 та университет ва институтлар билан ҳамкорлик қилади.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.