Бўстонлиқдаги “дачалар”да 240 млнлик электр ўғирланди
Улар тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб олишган.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 241,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, “T.S.” ва “Ch.T.” оилавий корхонаси раҳбарлари “Дўстлик” ҳамда “Чимган” МФЙ ҳудудидаги тижорат мақсадида фойдаланиб келган дала ҳовлиларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 241,7 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







