Ўзбекистон

Қашқадарёда қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қашқадарёда қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.У. ўз уйидан 6 000 дона "SHAHRISABZ" номли қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотини "Isuzu" русумли юк автомашинасида Навоий вилоятида ўтказиш учун олиб кетаётган вақтида ЙПХ масканида тўхтатиб қолинган.

 

Ушбу маҳсулотларнинг манбасини аниқлаш мақсадида давом этган тадбирда, Шаҳрисабз шаҳри "Кунчиқар" МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи О.Ш. ўз уйида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги фош этилиб, ушбу яширин цехдан жами 2 568 дона “SHAHRISABZ” ва “Русская” номли қўлбола алкоголь маҳсулоти, 1 796 дона қалбаки акциз марка, 920 литр спирт, 6 500 дона ёрлиқ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

 

Шунингдек, О.Ш. яширин ишлаб чиқариш фаолияти давомида орттирган даромадлари ҳисобидан “Nexia-3”, “Damas” ва “Lacetti” русумли автотранспорт воситаларини харид қилганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш), 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш: айрим йўналишларга субсидиялар берилади

Пахта етиштириш, пахта-тўқимачилик кластерлари, ем-хашак экинлари ва совитилган гўшт импортини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

custom img

Коммунал хўжалиги ходимлари учун: Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилди

Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган ва аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимлар тақдирланади.

custom img

Тошкент халқаро метрология мактабига мезбонлик қилмоқда

BIPM–COOMET UTC SUMMER SCHOOL халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади.

custom img

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

Тошкент Ботаника боғидаги дарахт кесиш ва қазиш ишлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"