Жаҳон

Россияда бугундан президентлик сайловлари бошланди

Мамлакатда овоз бериш уч кун давом этади.

Россияда бугундан президентлик сайловлари бошланди

Россияда 15 март, жума куни Камчатка ва Чукоткада илк сайлов участкалари очилди. Россия Федерациясида президентлик сайловлари 15-17 март кунлари бўлиб ўтади, асосий овоз бериш 17 март — якшанба куни ўтказилади.

 

Россия Федерацияси президенти сайловида овоз бериш учун 94 мингдан ортиқ сайлов участкалари ташкил этилди, 113,5 миллионга яқин сайлов бюллетенлари тайёрланди. 25 февралдан бориш қийин бўлган жойларда муддатидан олдин овоз бериш, 1 мартдан эса хорижда овоз бериш мумкин эди. Бундан ташқари, Қрим ва Украина шарқидаги эгаллаб олинган ҳудудларда Россия Федерацияси президенти учун сайловлар бўлиб ўтмоқда. Киев вақтинча эгаллаб олинган ҳудудларда яшовчи ёки Россия Федерацияси ҳудудида қолишга мажбур бўлган украиналикларни "сохта сайловларда" қатнашмасликка чақирди.

 

Сайловда тўрт нафар номзод иштирок этмоқда

 

Амалдаги президент Владимир Путиндан ташқари, ЛДПРдан Леонид Слуцкий, Россия Федерацияси Коммунистик партиясидан Николай Харитонов ва "Новые люди" партиясидан Владислав Даванков ўз номзодларини илгари сурди. 

 

Россия Федерациясини 24 йил бошқариб келаётган 71 ёшли путин яна олти йилга олий давлат лавозимига қайта сайланиш ниятида. 

 

Москва прокуратураси 17 март куни тушдан кейинги митингларда иштирок этмаслик тўғрисида огоҳлантирди. Асосий сайлов куни тушдан кейин сайлов участкаларида "мувофиқлаштирилмаган ҳаракатлар"да иштирок этиш жиноий қонунбузарлик сифатида баҳоланади, дейилади департаментда. 

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"