Марсда улкан вулқон топилди
Унинг диаметри 450 километр.

Марсда янги улкан вулқон топилди. Бу ҳақда SETI институти олимлари маълум қилишди.
Қайд этилишича, объектга лотинча “тун” деган маънони билдирувчи Ноктис номи берилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, мазкур вулқон Қизил сайёрадаги бошқа вулқонларга қараганда кўпроқ эрозияга учраган ва нисбатан пастроқ. Унинг диаметри 450 километр ва баландлиги 9022 метрга етади.







