Япония Путинни президентликка сайлангани билан табрикламайди
Бу ҳақда мамлакат ТИВ баёнот берди.

Япония Владимир Путинни президент лавозимига қайта сайлангани билан табрикламайди, деб маълум қилди Япония ташқи ишлар вазирлиги.
"Япония ҳукумати президент Путинга президент этиб қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллагани йўқ. Бошқа тафсилотларга жавоб беришдан ўзимизни тиймоқдамиз", деб жавоб берди ТИВ журналистларнинг сўровига.
Маълумот учун, Россияда президентлик сайловлари 15-17 март кунлари бўлиб ўтди. Унда Владимир Путин – 87,28 фоиз, Николай Харитонов – 4,31 фоиз, Владислав Даванков – 3,85 фоиз, Леонид Слутский – 3,20 фоиз овоз олди. Сайловчиларнинг 77,44 фоизи иштирок этди - бу Россиянинг замонавий тарихидаги рекорд даражадаги юқори кўрсаткичдир.







