Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев янги институт қурилиши билан танишди

Ҳозирда 5 гектар жойда олийгоҳ учун янги кампус қурилмоқда.

Шавкат Мирзиёев янги институт қурилиши билан танишди

 

Давлати раҳбари ташаббуси билан 2017 йилда Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби, боғ ва музей барпо этилган эди.

 

Шавкат Мирзиёев 2021 йилда наманганлик сайловчилар билан учрашувда жадид бобомиз номида чет тиллари олийгоҳи ташкил қилиш мақсадини айтганди. Бу ҳаётга кўчиб, 2022 йилда Тўрақўрғон туманида шундай институт ташкил топди.

 

Институтда жаҳон тиллари факультети, 6 та кафедра ва 16 та таълим йўналиши бор. Ҳозирда икки босқичда 1 минг 523 нафар талаба сабоқ олмоқда. Келгуси йилларда уларнинг сони яна ортади.

 

Шунинг учун Янги Наманган ҳудудида 5 гектар жойда олийгоҳ учун янги кампус қурилмоқда.

 

Президент ушбу бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

 

Ҳозирда минг ўринли ўқув биноси, спорт зали, ошхона қад ростлаган. Уларни шу йил августда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Кейинги босқичларда талабалар ётоқхонаси ва яна бир ўқув биноси барпо қилиниши кўзда тутилган.

 

Президент шу ерда Янги Наманган шаҳри босқичлари бўйича тақдимот билан танишди.

 

Унинг қурилиши икки йил олдин бошланган эди. Бугунги кунда 2 минг 764 та хонадонли кўп қаватли уй-жойлар барпо этилган, яна 648 та хонадонли уйлар қурилмоқда.

 

Бу шаҳар 200 минг аҳолига мўлжалланган. Унда боғча, мактаб ва бошқа ижтимоий муассасалар, иш ўринлари учун саноат зонаси бўлади. “Янги Ўзбекистон боғи” ҳам шу ерда барпо этилади.

 

Давлат раҳбари бу қулайлик, хавфсизлик, сифатли эксплуатацияни мужассам этган ақлли шаҳар бўлиши кераклигини таъкидлади. Шу боис лойиҳани яна бир бор синчиклаб кўриб чиқиш, сифат назоратини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

custom img

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула эмас, Сиам соми боқилгани аниқланди

Ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўрганилди.

custom img

Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммоси бартараф этилди

Салор оқова сув тозалаш иншоотига 9,5 миллиард сўмлик замонавий фильтр ускунаси ўрнатилди.

custom img

“Даволаш иши” ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” дастури жорий этилади

Беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 35 та “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди

Машғулотлар интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий, спорт ва фотожурналистика йўналишларида ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"