Иқтисодиёт

Россия шакар экспортини вақтинчалик тақиқлади

Ўзбекистонга оқ шакарнинг асосий етказиб берувчиси Россия ҳисобланади.

Россия шакар экспортини вақтинчалик тақиқлади

Россия томони жума куни мамлакатдан 2024 йил 31 августгача шакар экспортини тақиқлади. 

 

Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги март ойининг ўрталарида мамлакатдан шакар экспортини тақиқловчи ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаган эди.

 

Қайд этилишича, вақтинчалик чекловлар март ойида чет элга шакар етказиб беришнинг кўпайиши билан боғлиқ хавотирлар фонида пайдо бўлган. Августдан феврал ойининг ўрталаригача бўлган даврда Россия бошқа мамлакатларга аввалги шу даврга қараганда уч баравар кўп шакар сотган (442 минг тонна).

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий мавсумда Россия Федерациясида шакар ишлаб чиқариш 6,8 миллион тоннани ташкил этади. Бу ўтган мавсумга нисбатан 9,8 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, ички истеъмол 6 миллион тоннага яқин. Ишлаб чиқаришнинг ижобий динамикаси қанд лавлагининг юқори ҳосили билан боғлиқ бўлиб, Росстат маълумотларига кўра, 2023 йилда 53,1 миллион тоннани ташкил этди ва мамлакат тарихида иккинчи бўлди.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Россия шакар экспортини вақтинчалик тақиқлади | Zamon.uz