Иқтисодиёт

Тадбиркорлар Япония тажрибаси асосида бепул ўқитилади

“Бизнесни ривожлантириш банки” ва Япониянинг «Ямагата» университети республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркорни Япония тажрибаси асосида ўқитишни мақсад қилган.

Тадбиркорлар Япония тажрибаси асосида  бепул ўқитилади

Жорий йилнинг 12-18 апрель кунлари Япониянинг Ямагата Университети делегацияси ҳамда “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ҳамда Бухоро вилоятларида бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бир қатор ўқув семинарлари ўтказишди. Шунингдек, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури иштирокчиси бўлган, ўқув курсларини тугатиб, махсус сертификат асосида имтиёзли банк хизматларидан фойдаланаётган тадбиркорлар фаолияти билан бевосита корхоналарнинг ўзида танишувлар ташкил этилди. Тадбиркорлик фаолиятини кўздан кечирган япон олимлари бизнесни тўғри ташкил этиш ва ривожлантириш юзасидан ўз тавсияларини бердилар.

 

Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида ушбу ташриф якунларига бағишлаб, “Бизнесни ривожлантириш банки” ва Япониянинг Ямагата университети ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари ҳамда кутилаётган натижалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Унда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви аъзолари, “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” АЖ масъул ходимлари, Ямагата университети делегацияси аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил  14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк сифатида белгиланган.

 

Дастурга асосан ташаббускорларнинг бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишидаги қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курслари  банк қошидаги “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” томонидан ҳудудларда ташкил этилган 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари”да олиб борилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тадбиркорларни ўқитиш жараёнига “Япония тажрибаси”ни татбиқ этиш ва бу борада Япониянинг етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Жорий йилнинг 7 март куни Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Япония бизнес форуми давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси  Сахи Аннакличев ва Ямагата университети президенти Хедитоши Тамате томонидан имзоланган шартнома ҳам айнан шу эзгу мақсадга қаратилган. Ўзаро келишувга мувофиқ, республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилиши ва менторлар тайёрланиши мақсад қилинган. Курслар демаинд асосида май ойи охиридан бошланади. Курсларда ўқиш тадбиркорлар учун бепул ва 100% япон мутахассислари томонидан ўзбек тилида амалга оширилади. https://biznes-portal.uz/ платформаси орқали рўйхатдан ўтиш у мумкин.

 

Япониянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда ўтказиладиган ўқув курсларида тадбиркорлар бизнес кўникмаларини ривожлантириш, бизнес-режани ишлаб чиқиш, лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини топиш каби йўналишларда ўқитилади.

 

Шунингдек, япониялик мутахассислар кўмагида маҳаллий кадрлар орасидан менторлар тайёрланади. Келгусида “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” томонидан тадбиркорларни ўқитиш ишлари менторлар ёрдамида ташкил этилиши режаланмоқда.

 

Матбуот анжуманида мазкур муҳим вазифа ижросига киришишда дастлаб Университет вакиллари қатор ҳудудларда бўлиб, тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилигани ва илк ташриф якунлари бўйича ҳам маълумот берилди.

 

Қайд этилдики, Ташриф доирасида шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ҳамда Бухоро вилоятларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди. Хусусан, мазкур шаҳарлардаги Кичик бизнесга кўмаклашиш марказларида маҳаллий тадбиркорлар учун ўқув семинарлари ташкил этилиб, тадбрикорлар бизнесни бошқаришнинг япон методи билан таништирилди. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтиришга доир муҳим ва фойдали тавсиялар берилди.

 

Энг асосийси, бошланадиган асосий машғулотлар янада самарали бўлишига тайёргарликнинг муҳим жиятлари бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

Бу ҳақда «Ямагата» университети профессори Тадаши Онодера ўз маърузасида журналистларга батафсил маълумот берди.

 

Қайд этиш жоизки, тадбиркорликка ўқитиш дастурининг Леан Манагемент методикаси илк бор Ямагата Университети томонидан Ўзбекистонга олиб кирмоқда.

 

Маълумот учун: 1949 йилда ташкил этилган Ямагата университети Япониянинг миллий университети бўлиб, жаҳондаги энг яхши 600 университетлар қаторига киради. Ямагата университети 18 мамлакатдаги 48 та университет ва институтлар билан ҳамкорлик қилади. У ерда фаолият юритадиган профессор олимлар АҚШнинг “Силикон водийси”даги нуфузли компаниялар, «Леново», «Митсуи» каби корпорацияларнинг бошқаруви аъзолари ҳисобланишади.

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Тадбиркорлар Япония тажрибаси асосида бепул ўқитилади | Zamon.uz