Иқтисодиёт

"Бизнесни ривожлантириш банки" молиявий маҳсулотларни рақамлаштиришда Сбербанк тажрибаси қўлланилмоқда

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Сбербанк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ва янги маҳсулотларининг турларини жорий этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди.

"Бизнесни ривожлантириш банки" молиявий маҳсулотларни рақамлаштиришда Сбербанк тажрибаси қўлланилмоқда

Хусусан, банк томонидан кичик бизнесни молиялаштириш ва кўрсатиладиган молиявий хизматларни рақамлаштириш бўйича Россия Сбербанки тажрибаси ўрганилди ҳамда ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

 

Ҳамкорлик доирасида Сбербанкнинг "dasreda.ru" платформаси мисолида тадбиркорлар учун платформа ишлаб чиқилмоқда.

 

Платформа тадбиркорларга масофадан давлат рўйхатидан ўтиш, ҳисоб рақам очиш, Интернет дўкон орқали бизнесни рақамлаштириш учун дастурларни сотиб олиш, онлайн ўқув курслари, маҳсулот ва хизматлар сотишда ҳамкорларни аниқлаш, ёш тадбикорлар ва инновацион ғоялар учун инвесторларни топиш каби имкониятларни беради.

 

 

Банкда профессионал ва креатив фикрловчи мутахассислар тайёрлаш мақсадида Сбер университет билан доимий ҳамкорлик ўрнатилган.

 

"Бизнесни ривожлантириш банки"ни трансформация қилиш дастурини амалга оширишда Сбербанкнинг "SberGile" жамоаси билан амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун банкни Agile-трансформация қилиш комплекс режаси ишлаб чиқилди.

 

 

Agile-трансформация доирасида банкда самарали ва мослашувчан agile жамоаларини ташкил этиш, корпоратив маданиятни ҳамда маҳсулот ва хизматларини яратишда ёндашувни ўзгартириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Трансформация доирасида амалга оширилаётган ўзгаришлар мижозлар учун энг мақбул маҳсулотларни яратиш ишларининг тезкорлигини ва самарадорлигини таъминлайди.

 

 

Сбербанкнинг ўзини ўзи банд қилган фуқароларга мўлжалланган платформаси мисолида "Менинг бизнесим" электрон платформаси жорий этилди.

 

Ушбу платформа аҳолига ўзини ўзи банд қилувчи сифатида масофадан рўйхатдан ўтиш, касб-ҳунарга ўқиш, бизнесини йўлга қўйиш учун кредит олиш, маҳсулотини сотиш ва хизмат кўрсатиш учун буюртмачиларни топиш ишларини осонлаштиради.

 

 

Сбербанкнинг Sber TECH компанияси мисолида банкнинг "BRB-TECH" IT-компанияси ташкил этилди. Компаниянинг асосий фаолияти "Бизнесни ривожлантириш банки" IT-технологияларини ҳамда IT-экотизимини яратишга қаратилган.

 

Банк ахборот хизмати

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.