Иқтисодиёт

Россия Жиззахда атом электр станциясини қуради

Лойиҳа қиймати 11 миллиард доллар тенг.

Россия Жиззахда атом электр станциясини қуради

“Росатом”сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, “Росатом” ва “Ўзатом” Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича шартномани якунламоқда.

 

АЭС лойиҳаси ВВЭР-1200 типидаги реакторлар билан жиҳозланган иккита энергоблокни қуришни назарда тутади.

 

Ушбу турдаги реактор “3+” авлодига тегишли бўлиб, хавфсизлик ва самарадорликнинг энг юқори халқаро стандартларига жавоб беради.

 

“Росатом” давлат корпорацияси Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича пудратчи сифатида танланган.

 

“Жиззах вилоятида жойлашган Тузкон кўли ҳудудини танлаш муҳандислик тадқиқотлари натижаларига кўра аниқланди, бу унинг ушбу турдаги объектни жойлаштириш учун яроқлилигини тасдиқлади”, — дейилади хабарда.

 

Биринчи энергия блокининг ишга туширилиши 2030 йилда, иккинчи блокнинг ишга туширилиши эса 2033 йилда амалга оширилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасида станция қурилишини назарда тутувчи ҳамкорлик шартномаси 2017 йил декабрида имзоланган. Ўшандан бери ушбу шартномани якунлаш орқага сурилиб келинаётган эди.

 

2017 йилдан сўнг Ўзбекистонда “Ўзатом” Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ҳам ташкил этилди.

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.