Тошкентдаги инвестиция форуми якунланди

Унда салкам 30 млрд долларлик келишувлар имзоланди.

Тошкентдаги инвестиция форуми якунланди

93 мамлакатдан 2,5 мингдан ортиқ делегатни жамлаган форум якунига кўра, жами қиймати 26,6 млрд долларга тенг келишувлар имзоланди.

 

Форумда қуйидаги йирик инвестисия лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди:

 

— “Data Volt” компанияси (Саудия Арабистони) билан ҳамкорликда “Янги Тошкент”да шаҳар инфратузилмасини қуриш ($1 млрд.) ва яшил технологияларга асосланган “маълумотлар марказларини” қуриш ($3 млрд.);

 

— “Acwa Power” компанияси (Саудия Арабистони) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 5 ГВт шамол электр станциясини ҳамда қуввати 2 ГВт бўлган электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш ($6,2 млрд.);

 

— “Amea Power” компанияси (БАА) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш ($1,1 млрд.);

 

— “Saudi Tabrid” компанияси билан Нукус, Фарғона ва Қувасой шаҳарларида иссиқлик тизимини модернизация қилиш ($750 млн.);

 

— “Nil Shugar” компанияси (Миср) билан Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш ($500 млн.);

 

— “Shaynxay Knud Interneshnl” компанияси (Хитой) билан Наманган вилоятида текстиль ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ($205 млн.);

 

— “Vilmar Interneshnl” компанияси (Cингапур) билан Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва учун озуқа ишлаб чиқариш ($200 млн.).

 

Бундан ташқари, форумда дунёнинг бир қатор йирик компаниялари ҳисобланган “Ораском Инвестмент” (Миср), “Oraskom Investment” (Венгрия), “Sayar” (АҚШ), “Goldvind”, “Sinoma” (Хитой), “Sam Yapi” (Туркия), “Pasha Development” (Озарбайжон) “Laselsberger” (Австрия), “Petrosat Chexelsoton” (Эрон) каби компаниялар билан қиймати $6,6 млрд. тенг янги инвестисия лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

custom img

Ўзбекистондаги 1700 дан ортиқ масжидда Рамазонда “Хатми Қуръон” ўтказилади

“Хатми Қуръон” тадбирларига 3 642 нафар қори жалб қилинган.

custom img

Россияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди

Аёл иммиграция қонунчилигини бузганликда гумонланиб қўлга олинган.

custom img

Рамазон ойида 2000 дан ортиқ масжиднинг электр таъминоти доимий назоратга олинади

Ҳар бир масжидга алоҳида энергетик мутахассис бириктирилди.

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкентдаги инвестиция форуми якунланди