Ўзбекистон

ТУРКСОЙ ҳамкорлигида “Мулла Насриддин” фильми яратилади

Ренессанс кино уйида кинолойиҳа тақдимоти ўтказилди.

ТУРКСОЙ ҳамкорлигида “Мулла Насриддин” фильми яратилади

Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ ҳамкорлигида яратиладиган “Мулла Насриддинкинолойиҳасининг озарбайжонлик кино вакиллари томонидан тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Учрашувда Кинематография агентлиги раҳбарияти, Озарбайжон Маданият вазирлиги бўлим бошлиғи Рашад Азизов, озарбайжонлик продюсерлар Заур Дарабзода ва Азер Кулиев, Озарбайжон халқ артисти Вагиф Мустафоев ҳамда Агентлик ҳузуридаги Бадиий кенгаш аъзолари иштирок этди.

 

 

Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари кино ижодкорлари томонидан яратиладиган бадиий фильмнинг сценарий муаллифи ва режиссёри Вагиф Мустафоев. Ушбу фильмнинг салкам ярим соати Ўзбекистонга бағишланади. Суратга олиш ишларининг асосий манзиллари хусусан, Бухоро ва Хивада бўлиб ўтади. ХVI Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ушбу лойиҳанинг суратга олиш ишларига старт берилиши келишиб олинди.

 

 

Бундан ташқари, учрашувда Озарбайжон билан ҳамкорликда суратга олинадиган ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири, машҳур шоир, драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзода ҳақидаги кинолойиҳа ҳам муҳокама қилинди. Бадиий кенгаш аъзолари томонидан лойиҳа ижобий маъқулланди ва сценарий устида иш бошлаш шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжондан томондан ижодий гуруҳлар ташкил этиш ва бириктириш таклифи берилди. Томонлар келгусидаги маданий алоқаларни юқоридаги каби лойиҳалар билан мустаҳкамлаш ўринли экани таъкидлади.

custom img

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Андижонда МИБ орқали бола онасига қайтарилди

Ижро ҳаракатлари натижасида 3 ёшли қизалоқ отасидан онаси қарамоғига олиб берилган.

custom img

Нукусда ноқонуний қурилган телефон дўкони буздирилди

Суд қарорига кўра, қурилмани мажбурий буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш белгиланган.

custom img

Фарғонада фуқаро 88 млн жаримаси сабаб иккита машинасидан айрилди

У машиналари жарима майдончасига жойлаштирилгандан сўнггина жаримани тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб “Equinox” хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 275 млн қарзи бўлган.

custom img

“Одамлар ҳафталаб сарсон бўлмоқда”: Сенатор банкоматлар билан боғлиқ муаммога тўхталди

2025 йилда Ўзбекистон бўйлаб банкоматлардан пул ечиш жараёнида 290 минг ҳолатда турли носозликлар қайд этилган.

custom img

Фарғонада бир гуруҳ аёллар норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Улар бозордаги жойлари олиб қўйилганидан норози савдогарлар бўлган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди

Эндиликда улар ҳайдовчилик ҳуқуқидан суд тартибида маҳрум этилади. Қайта имтиҳон эса 50 та саволдан иборат бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"