Ўзбекистон

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Тадбирда аъзо давлатлар, кузатувчилар ва ҳамкор мамлакатлар махсус хизматлари вакиллари қатнашмоқда.

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ+ биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади. «Рақамли трансформация даврида хавфсизлик: янги технологиялар ривожланишини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш» мавзусидаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-полковник Б. Қурбонов раислигида ўтказилмоқда.

 

Учрашув аввалида Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро мулоқот иштирокчиларига йўллаган мурожаатини Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов ўқиб эшиттирди.

 

Мазкур форматни ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган. Бу таклиф илк бор 2024 йилда ШҲТнинг Остона шаҳрида ўтказилган саммитида билдирилган.

 

2025 йилда Тяньцзинда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида эса Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ+ биринчи экспертлар мулоқотини Самарқандда ўтказиш таклиф қилинган эди.

 

Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчилар ва мулоқот бўйича ҳамкор мамлакатлар махсус хизматлари раҳбарлари ҳамда вакиллари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва таклиф этилган меҳмонлар иштирок этмоқда.

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

9 ойда фуқаролардан қурилиш сифати ва объектларнинг кеч топширилиши юзасидан 1 700 дан ортиқ шикоят келиб тушган.

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

У ходим номидан сохта профиль яратиб, жарималарни тўлашга ёрдам бериш баҳонасида фуқаролардан пул олган.

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Уларнинг телефонидан яна бир фуқарони электрошокер ёрдамида олиб қочиш режасига оид ёзишмалар топилган.

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига газ ва кўмир етказиб бериш устидан назорат кучайтирилади.

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Транспорт бошқармаси  автобусларнинг ҳаракат интервали нега бузилаётганига изоҳ берди.

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Улар бир фуқарони мажбуран автомашинага ўтқазиб олиб кетган, шунингдек, яна бир кишини электрошокер ёрдамида ҳушсизлантириб бўлса ҳам олиб келиш ҳақида топшириқ олган.

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Актрисанинг кўча ва бекат атрофида тасвирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлганди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь кунлари Остона шаҳрида бўлади.