Ўзбекистон

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Уларнинг телефонидан яна бир фуқарони электрошокер ёрдамида олиб қочиш режасига оид ёзишмалар топилган.

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

 

Тошкент шаҳрида буюртма асосида одам ўғирлашга уринишда гумонланган икки нафар шахс қўлга олинди. Уларнинг телефонларидан яна бир фуқарони мажбуран олиб кетиш режасига оид ёзишмалар ҳам аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ИИВ Тезкор-қидирув департаментига бир фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахслар уни автомобилда олиб қочганини билдирган. Унинг айтишича, қатъий қаршилик кўрсатиши натижасида у гумонланувчилар қўлидан қутулиб қолган.

 

Мазкур мурожаат асосида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ҳодисага алоқадорликда гумонланган икки киши қўлга олинган. Улар 2003 ва 1998 йилларда Тошкент шаҳрида туғилган, аввал ўғрилик жинояти учун судланган шахслар экани маълум қилинган.

 

Гумонланувчиларга тегишли автомобиль юкхонасидан ўткир тиғли болта топилиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

 

Вазирлик маълумотига кўра, суриштирув давомида ушланган шахслар айбловларни тан олган. Уларнинг мобил телефонлари текширилганда, буюртмачи билан Телеграм орқали олиб борилган ёзишмалар аниқланган.

 

Ёзишмаларда гумонланувчиларга мурожаатчини ҳар қандай йўл билан буюртмачининг олдига олиб бориш топширилгани қайд этилган. Бундан ташқари, улар яна бир фуқарони ҳам мажбуран олиб келиши керак бўлган. Бунинг учун ҳатто унинг бўйнига электрошокер билан зарба бериб, ҳушидан кетказиш орқали олиб кетиш режалаштирилгани ёзишмаларда акс этган.

 

Маълум қилинишича, гумонланувчилар иккинчи фуқарони ишхонаси олдида қарийб тўрт соат кутган. Бироқ унинг хизмат сафарига кетганини билиб, режани бошқа кунга қолдирган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда иш доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига газ ва кўмир етказиб бериш устидан назорат кучайтирилади.

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Транспорт бошқармаси  автобусларнинг ҳаракат интервали нега бузилаётганига изоҳ берди.

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Улар бир фуқарони мажбуран автомашинага ўтқазиб олиб кетган, шунингдек, яна бир кишини электрошокер ёрдамида ҳушсизлантириб бўлса ҳам олиб келиш ҳақида топшириқ олган.

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Актрисанинг кўча ва бекат атрофида тасвирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлганди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь кунлари Остона шаҳрида бўлади.

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Ҳодисада бир киши жароҳатланган эди.

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Маскатда Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларга бағишланган халқаро симпозиум ўтказилди. Унда 250 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ҳосилнинг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиб олинган.