Ўзбекистон

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Пойтахт ҳавосида PМ заррачалари тарқалиши ортидан ҳаво сифати яхшиланди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Тошкентда 6 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати ёмонлашганидан сўнг тонгги соатларда вазият яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси бўйича пойтахтда ҳаво сифати “яшил” даражага етди.

 

Экология қўмитаси маълумотига кўра, 5 ноябрь куни соат 20:00 дан бошлаб халқаро ҳаво сифати индекси (АQI) бўйича Тошкент ҳавоси “носоғлом” даражага тушган. Ярим тундан кейин эса ҳаво сифати яхшиланиб, тонгда “ўртача” даражада қайд этилган. Миллий индекс бўйича кўрсаткич ярим тунгача “сариқ”, ундан кейин эса “яшил” даражада бўлган.

 

Қайд этилишича, кечки соатларда шамолнинг сустлиги маҳаллий ва қўшни ҳудудларда ҳосил бўлган атмосфера ташламалари ҳамда PМ заррачаларининг тарқалишига тўсқинлик қилган. Натижада ифлослантирувчи моддалар ер юзасига яқин қатламда тўпланиб қолган.

 

Ярим тундан кейин шарқдан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши, шамол тезлигининг ошиши ва ҳаво алмашинуви яхшиланиши натижасида PМ заррачалари тарқалган.

 

Экологик мониторинг миллий маркази мутахассислари Тошкент шаҳри ва Қибрай туманида ҳаво сифати бўйича инструментал ўлчовлар ҳам ўтказган.

 

Прогнозларга кўра, 6 ноябрь куни Тошкентда ҳаво сифати халқаро АQI бўйича асосан сезгир гуруҳлар учун носоғлом, миллий индекс бўйича эса асосан “яшил”, айрим вақтларда “сариқ” даражада бўлиши кутилмоқда.

 

Айни пайтда пойтахтда ҳаво сифатини яхшилашга қаратилган назорат ва рейд тадбирлари давом эттирилмоқда. Экология қўмитаси Экополицияси томонидан фуқаролар мурожаатлари асосида “Н.Ҳ.П” МЧЖ фаолияти ўрганилиб, корхонада экологик талаблар бузилгани аниқланган. 

 

Шунингдек, Тошкентдаги яна бир қурилиш объектида жиддий экологик қонунбузарликлар қайд этилган.

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

У фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига пул талаб қилган.

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Тадбирда аъзо давлатлар, кузатувчилар ва ҳамкор мамлакатлар махсус хизматлари вакиллари қатнашмоқда.

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

9 ойда фуқаролардан қурилиш сифати ва объектларнинг кеч топширилиши юзасидан 1 700 дан ортиқ шикоят келиб тушган.

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

У ходим номидан сохта профиль яратиб, жарималарни тўлашга ёрдам бериш баҳонасида фуқаролардан пул олган.

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Уларнинг телефонидан яна бир фуқарони электрошокер ёрдамида олиб қочиш режасига оид ёзишмалар топилган.

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига газ ва кўмир етказиб бериш устидан назорат кучайтирилади.

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Транспорт бошқармаси  автобусларнинг ҳаракат интервали нега бузилаётганига изоҳ берди.

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Улар бир фуқарони мажбуран автомашинага ўтқазиб олиб кетган, шунингдек, яна бир кишини электрошокер ёрдамида ҳушсизлантириб бўлса ҳам олиб келиш ҳақида топшириқ олган.