Иқтисодиёт

Тошкентдаги International меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Меҳмонхона хусусийлаштирилади.

Тошкентдаги International меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкентдаги International меҳмонхонаси 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бошланганини эълон қилди. 

 

InterHotel МЧЖдаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича консултант сифатида Deloitte компанияси жалб этилган.

 

Савдо жараёни уч босқичда амалга оширилади:

 

сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Eхрrеss of interest);

мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBО);

мажбуриятга эга бўлган таклиф (BО).

 

Якуний босқичда таклиф этиладиган қатъий нарх таклифининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов сифатида амалга оширилиши белгиланади. Аризалар 2024 йил 4 июль соат 18:00 гача қабул қилинади.

 

Меҳмонхона 232 та хона, 7 та конференц зал, 2 та ресторан, барлар, ёзги терраса, фитнес-клуб ва бассейнни ўз ичига олади. Умумий 3 гектар ер майдонида 44,903 квадрат метр бино ва иншоотлар жойлашган.

 

Меҳмонхона ва Accor гуруҳи компанияси ўртасида имзоланган сублицензия шартномаси мавжуд бўлиб, унда Мövenpisk брендидан, шунингдек, ТАRS Accor Hotels тармоғининг брон қилиш тизими ва бошқа IT тизимларидан фойдаланиш ҳуқуқи мавжудлиги кўзда тутилган.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Тошкентдаги International меҳмонхонаси сотувга қўйилди | Zamon.uz